Қон босими доимий ўзгариб турадиган ва гипертония билан касалланган беморлар учун шифокорлар махсус дори-дармонларни қабул қилиши лозимлигини уқтиради.
Дори воситалари касаллик кечишини барқарорлаштиради ва танадаги хавфли жараёнлар ривожланишининг олдини олади. Бироқ баъзилар фармацевтик ёрдамни рад этиб, умуман дори ичмаслик қоидасига амал қилиб яшайди. Улар фақатгина тўғри овқатланиш тартиби орқали қон босимини меъёрда бўлишига эришиши мумкин.
Қон босимини қисқа вақтда туширадиган маҳсулотлар сирасига анор меваси ҳам киритилган.
Анорнинг соғлиқ учун фойдали томонлари
Анор нафақат мазали, балки витаминларга бой, узоқ йиллар мобайнида табобатда ҳам қўлланилиб келинадиган мевалардан биридир. Анор ва унинг шарбати соғлиққа фойдали таъсир кўрсатадиган кўплаб фаол моддаларни, жумладан К, C, B9 ва B6 витаминлари, темир, калий, мис, фосфор ва аминокислоталарни ўз ичига олади.
Анор кичик озуқавий қийматга эга: 100 грамм анорда ўрта ҳисобда 72 килокалория мавжуд. Анорни темир танқислиги туфайли вужудга келган камқонликда ҳар куни истеъмол қилиш тавсия этилади. Ушбу мева гемоглобин даражасини сезиларли тарзда оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, анор қон босимини 20 дақиқа ичида тушириш хусусиятига ҳам эга. Қадимдан табиблар қон босими ошиб турадиган ёши катта инсонларга тез-тез анор истеъмол қилишни тавсия этишган.
Қора итузум ҳам қон босимини қисқа муддатда пасайтиришга ёрдам берадиган резавор мевадир. Итузумни янги узилган ҳолда ёки дамлама сифатида истеъмол қилиш мумкин.
Изоҳ (0)