Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Россия Федерал мажлиси федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни туғилган куни билан табриклади.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбари уни самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.
Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, олий даражадаги келишувларни амалга оширишга икки мамлакат парламентлари фаол ҳисса қўшаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Мулоқот якунида парламентлараро ҳамкорликни, шу жумладан, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида янада ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.
Изоҳ (0)