Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров амалдорларни маҳаллий аҳолининг озиқ-овқат дўконларида тўпланган қарзларини ўз зиммаларига олишга чақирди. Бу ҳақда у Telegram’даги каналида маълум қилди.
Қодиров ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда тегишли ташаббус билан чиқди.
Хадижатдан (Хадижат Қодирова — Чеченистон раҳбарининг қизи, Чеченистон раҳбари ва ҳукумати маъмурияти бошлиғининг ўринбосари) смс хабарнома олдим, кўпчилик молиявий имконияти йўқлиги сабабли кредитга маҳсулот сотиб олишга мажбур бўлмоқда. Уларни ёпишга ёрдам берсак, ҳамма участка танлаб, қарзларни узса яхши бўларди. Мен яшаётган ҳудудимдаги мавжуд қарзларни тўлайман, — деди у.
Чеченистон расмийлари Қодировнинг сўзларини олқишлар билан кутиб олди.
“РИА Новости”нинг қайд этишича, Чеченистонда маҳаллий аҳоли томонидан кичик дўконлардан озиқ-овқат қарзга олиш амалиёти мавжуд. Одамлар озиқ-овқатни, қоида тариқасида, ҳамма бир-бирини танийдиган ва ишонч даражаси юқори бўлган қўшни дўконлардан олади.
Изоҳ (0)