Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров мамлакатдаги барча 309 нафар имомга Lada Granta автомобилларини совға қилди. Бу ҳақда “Грозний Информ” хабар берди.
Хабарга кўра, Россия қаҳрамони Ахмат-Хаджи Қодиров номидаги жамоат фонди номидан имомларга машина совға қилинган ва пул тарқатилган. Чеченистон муфтийси Салаҳ Межиэв пул маблағларини топширган. Хайрия акцияси Муҳаммад (с.а.в) пайғамбарнинг мерож кечаси — Ал-Исро вал-Мирож шарафига ташкил этилган.
“Қодир Тангрининг марҳамати билангина Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров бундай хайрли ишни амалга ошириши мумкин. У бир кунда республиканинг барча 309 нафар имомига машина ва 100 минг рублдан (1000 доллардан ортиқ) берди. Аллоҳ таоло уни яхшиликлари учун яхшилик билан мукофотласин. Бу, шубҳасиз, мисли кўрилмаган рағбатлантириш”, — деди Межиев.
Янги автомашина калитлари ва маблағлар ҳар бир имомга шахсан топширилган.
“Республика раҳбари Рамзан Ахматович Қодировга Қодир Тангри таоло томонидан бошқаларда йўқ улкан сахийлик инъом этилган. Бу барча имомлар учун жуда яхши ва қувончли хабар бўлди. Аллоҳ Рамзан Ахматовични ҳар қандай балолардан ўз паноҳида асрасин ва узоқ йиллик умр берсин! Аллоҳ таоло кўрсатган ёрдами учун уни баракот билан мукофотласин”, — дея хулоса қилди Чеченистон Республикаси муфтийси.
Изоҳ (0)