Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида ИШИД жангарилари портловчи моддалар ясаш вақтида ҳалок бўлди ва яраланди. Бу ҳақда Etilaatroz хабар берди.
Маълум қилинишича, портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлган, яна бир киши жароҳатланган. Портлашдан сўнг енгил жароҳат олган уч киши воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳодисани Балхдаги “Толибон” хавфсизлик қўмондонлиги тасдиқлаган.
Ҳалок бўлган ва жароҳатланган жангарилар Балх вилоятининг Кишанде тумани аҳолиси бўлган. Жароҳатланган шахс шифохонада даволанаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда “Толибон” бош вазири ўринбосари Абдул Салам Ҳанафий хорижий дипломатлар учун уюштирилган ифторликда Афғонистонда ИШИД мавжуд эмаслигини айтганди.
Изоҳ (0)