ИШИДнинг расмий вакили Абу Hutайфа ал-Ансорий ташкилот тарафдорларини ҳамма жойда, хусусан, АҚШ, Европа ва Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Тегишли баёнот террорчилик ташкилотининг Telegram-каналида эълон қилинган. Унда ИШИД тарафдорлари АҚШ, Европа ва Исроилда “салибчилар”ни нишонга олишга чақирилган.
“Яҳудийлар билан чексиз диний урушда юзма-юз курашишингиз учун Фаластинга етиб олишингизни Худодан сўраймиз”, — деган ал-Ансорий.
Шунингдек, у Москва вилоятидаги Crocus City Hall концерт залида 140 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумни олқишлаган. ИШИДнинг асосий спикери терактга “Вилоят Хуросони” бўлими алоқадорлигини тасдиқлади. ИШИД расмий вакили Абу Ҳузайфа эса мазкур бўлим уларнинг бир қисми эканини айтиб, ИШИДнинг Афғонистон бўлими жангарилари “Россия ва унинг пойтахтига зарба берганини” таъкидлади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.
Изоҳ (0)