“Астон Вилла” бош мураббийи Унаи Эмери “Манчестер Сити”нинг испаниялик мураббийи Пеп Гвардиолани дунёнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этди.
“Мен учун Пеп дунёнинг энг яхши мураббий. Унинг Испания ва Англиядаги фаолиятини таҳлил қилиб, у ажойиб мутахассис деган хулосага келдим. У жуда рақобатбардош. Энг яхши бўлиш учун футбол тактикасини билиш камлик қилади. Гап инсон сифатида камтар бўлиш ва ўйинчиларни бошқариш ҳақида. Фикримча, у буларнинг барчасига эга мураббий. Мен ҳам у каби бўлишга ҳаракат қиламан”, — дея Эмери сўзларини келтирмоқда BBC.
Гвардиола қўл остида “Манчестер Сити” тарихда илк бор УЕФА Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Ўтган мавсумда инглиз жамоаси требл билан мавсумни якунлашга муваффақ бўлди. Испаниялик мураббий бошчилигида “шаҳарликлар” беш марта Англия чемпионлигини қўлга киритди.
Гвардиола фаолияти давомида “Барселона” ва “Бавария” клубларини ҳам бошқарган. Умумий олганда, испаниялик мутахассис барча клублар билан 37 та соврин, жумладан, уч бора УЕФА Чемпионлар Лигаси турнирида ғолиб чиққан.
Треблга футболнинг бир мавсумида учта соврин ютганда эришилади. Масалан, қитъа миқёсида треблга эришиш учун клуб маҳаллий чемпионатда, кубок мусобақасида ва қитъа кубогида ғалаба қозониши талаб этилади.
Изоҳ (0)