“Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта жамоа бош мураббийи Хавининг клубда қолишини истамоқда, деб хабар беради Mundo Deportivo.
Манбага кўра, Лапорта 44 ёшли мутахассиснинг якуний қарорини билиш учун 2023—2024 йилги мавсум охиригача кутиш ниятида. “Барселона” раҳбарияти агар Хави клубда қолишга қарор қилса, узоқ муддатли ҳамкорлик вариантини кўриб чиқади.
Лапорта Хавини Барселонада қолиши кераклигининг асосий сабаблари сифатида унинг ёшлар билан сифатли ишлаши, мураббийнинг фахрий футболчилар орасидаги обрўси ва клубнинг молиявий муаммоларига яхши мослашганини келтирди.
Хави “Барселона”ни 2021 йилнинг ноябридан бери бошқариб келмоқда. Мутахассиснинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Каталония клуби Хави билан Испания чемпионлигини ва Испания Суперкубогини қўлга киритган.
Изоҳ (0)