“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “шаҳарликлар”нинг тиғиз тақвимини тандиқ остига олди.
Бугун Гвардиола жамоаси “Арсенал”га қарши баҳс олиб боради, 3 апрелда эса “Астон Вилла”га қарши, 6 апрелда эса “Кристал Пэлас”га қарши майдонга тушади. 9 апрелда эса “Манчестер Сити” Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида “Реал” майдонига сафар қилади.
“Қаймоқранглилар”га қарши жавоб ўйинидан сўнг (17 апрель), “Манчестер Сити” Англия Кубогида “Челси”га қарши ўйнайди. Ўйин 20 апрелда бўлиб ўтади.
“‘Реал’га қарши жавоб ўйинини чоршанба куни ўтказамиз, Англия Кубогидаги ўйинни эса шанба ёки якшанбада ўтказишимиз мумкин эди. ‘Ковентри’, ‘Юнайтед’ ва ‘Челси’да дам олиш учун бир ҳафта вақт бўлади. Нега биз шанба куни ўйнашимиз керак? Ҳар йили шанбада ўйнаймиз.
Нега биз якшанба куни ўйнамаслигимиз керак?
Уларнинг жавоби битта:‘Кўп пул тўлаяпмиз’. Мана қаерда сабаби? ‘Челси’га қарши ўйин учун 5 соат йўл юриб, Лондонга боришимиз керак. Ҳа, борамиз. Бизда аллақачон бу борада тажриба бор.
Авваллари ҳам чорак финалга чиққанмиз ва ҳар сафар жавоб ўйинидан сўнг шанба куни ўйин ўтказамиз. Доим шунақа.
Биз чарчадик”, — дейди Гвардиола.
Изоҳ (0)