Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 28 ёшли аёл ўзини 5-қаватдан ташлаб вафот этгани, марҳуманинг яқинлари бунга зўравон эр айбдорлигини айтгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят прокуратурасига кўра, марҳуманинг эри ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, мархуманинг турмуш ўртоғи Жиноят-просессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланди. Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши маълум қилинди.
Изоҳ (0)