Тошкентнинг Бектемир, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида 2 апрель куни “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/04/01/2024-04-01 21.06.15-9CEVAmUx.jpg)
Маълум қилинишича, бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.
Шу боисдан эртага, 2 апрель куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
- Бектемир тумани: “Абай” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Учтепа тумани: “Зарафшон” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Мирзо Улуғбек тумани: “Алишеробод”, “Темурийлар” ва “Ижодкор” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, – дейилади хабарда.
Изоҳ (0)