Тошкент шаҳри, Учтепа туманининг айрим маҳаллаларида 13 март куни “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электртармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш сабаб бўлади.
Учтепанинг қуйидаги манзилларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- “Бешқайрағоч”, “Шофайзибоғ”, “Нишабариқ”, “Дегрез” ҳамда “Ибрат” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилди.
Изоҳ (0)