Искандар Қутбиддинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
У тайинловга қадар 2021 йилдан Президент администрациясида ишлаб келган.
Искандар Қутбиддинов 1995 йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган. 2017 йилда Тошкент давлат юридик университети ва 2023 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (сиртқи) тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган. 2018–2021 йилларда Вазирлар Маҳкамасида ишлаган.
Изоҳ (0)