Istat миллий статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Италияда туғилган болалар сони 3,6 фоизга қисқарди ва янги тарихий минимал даражага етди.
Ўтган йили Италияда 379 минг нафар чақалоқ туғилган, маълумот учун: 2022 йилда бу кўрсаткич 393 минг нафарни ташкил қилганди. 2022 йилги кўрсаткич 1861 йилда ягона Италия давлати ташкил топганидан бери энг паст кўрсаткич бўлганди. 2023 йилда тарихий минимум ўзгарди.
Шу билан бирга, 2023 йилда болаларнинг 13,3 фоизи Италияда яшовчи чет эл фуқаролари томонидан туғилган. Ўн йил олдин бу улуш 15 фоиз эди.
Мамлакатда туғилишнинг умумий коэффициенти (бир аёлга тўғри келадиган ўртача болалар сони) ўтган йили 1,24 дан 1,2 га тушди ва 1995 йилда қайд этилган тарихий минимумни деярли такрорлади.
Изоҳ (0)