Ўзбекистонда 2023 йилда 962 минг нафар тирик туғилиш қайд этилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган йил давомида 21 012 нафари эгиз чақалоқ дунёга келган.
Ҳудудлар кесимида эгиз туғилганлар сони энг кўп Фарғона вилоятида — 2 494 нафар, энг ками эса Сирдарё вилоятида — 511 нафар қайд этилган. Ҳудудлар кесимида эгизакларнинг туғилиши қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 996 нафар;
- Андижон вилояти — 1 947 нафар;
- Бухоро вилояти — 1 059 нафар;
- Жиззах вилояти — 937 нафар;
- Қашқадарё вилояти — 2 171 нафар;
- Навоий вилояти — 583 нафар;
- Наманган вилояти — 1 784 нафар;
- Самарқанд вилояти — 2 313 нафар;
- Сурхондарё вилояти — 1 679 нафар;
- Сирдарё вилояти — 511 нафар;
- Тошкент вилояти — 1 570 нафар;
- Фарғона вилояти — 2 494 нафар;
- Хоразм вилояти — 1 129 нафар;
- Тошкент шаҳри — 1 839 нафар.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 2024 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, мамлакатда жами 1043 нафар чақалоқ дунёга келган. Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (160 нафар) қайд этилган.
Статистика агентлигига кўра, Тошкент шаҳрида 2023 йилнинг январь—июль ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 45 473 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь ойида 76 199 нафар тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Улардан 1 816 нафари эгизак чақалоқлар ҳисобланади. Январь—июнь ойларида эса 434 519 та туғилиш қайд этилган. 2022 йилда эса Ўзбекистонда биринчи фарзандини дунёга келтирган оналар сони 280 432 нафарни ташкил этганди.
Изоҳ (0)