Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вице-президенти иш берувчиларнинг ўзбекистонликларга ишончи камаяётганини айтди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Айтилишича, Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вице-президенти Ким Сунг Же билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича учрашув ўтказилди. Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси вакиллари Ўзбекистондан E-9 визаси асосида кириб бораётган ишчилар квотасини ошириш юзасидан таклиф билдирди.
Корея томони сўнгги вақтда E-9 визаси асосида Ўзбекистондан келаётган фуқароларнинг кириб келганидан кўп вақт ўтмай, меҳнат шартномасини бекор қилиш ва иш ўзгартириш ҳолатлари ортиб бораётгани иш берувчиларнинг фуқароларга бўлган талаб ва ишончи камаяётганини таъкидлади.
Томонлар бугунги кунда корейс иш берувчилари ҳамда E-9 визаси асосида ишлаётган фуқароларнинг меҳнат жараёнига доир ўз ечимини кутаётган масалаларни атрофлича муҳокама қилган.
Изоҳ (0)