Ўзбекистон фуқаролари Германияга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси ахборот хизмати маълумот берди.
Хабарга кўра, фуқаролар Германияга юк машиналарига техник хизмат кўрсатиш ишларига таклиф этилади. Номзодлар учун қуйидаги талаблар қўйилган:
- автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техникум ёки коллеж дипломи ва тажриба;
- Гёте, ECL, ÖsD ёки ТЕLC’дан олинган немис тили бўйича камида А2 сертификат;
- 20 ёшдан 40 ёшгача;
- соғлом, хушмуомала, масъулиятли бўлиши;
- Ausbildung тизими учун мактаб шаҳодатномаси ва Немис тилидан камида B1 сертификат.
Шунингдек, қуйидаги афзалликлар мавжуд:
- ойлик 1700 евродан бошланади (солиқлар ушлангандан кейин);
- Ausbildung тизими учун 3 йил давомида стипендия 900 евродан бошлади;
- Германияга авиачипта ва трансфер харажатлари иш берувчи ҳисобидан;
- синов муддатидан сўнг узоқ муддатли меҳнат шартномаси имконияти;
- 1 йилда 30 кун таътил;
- арзонлаштирилган яшаш жой топишга кўмак.
Изоҳ (0)