Ўзбекистонликлар Россиядаги корхонага ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Унга кўра, фуқаролар Россиянинг “Мерос” корхонасига ишга таклиф этилмоқда. Иш тури — қишлоқ хўжалиги ишлари. Номзодлар учун қуйидагича талаблар мавжуд:
- 18-45 ёш;
- рус тилини билиш;
- судланмаган;
- хорижга чиқиш тақиқланмаган;
- соғлом.
Қайд этилишича, ётоқхона ва транспорт иш берувчи ҳисобидан.
Изоҳ (0)