Хави “Барселона” бош мураббийлигидан кетса ҳам клуб тизимизда қолиши мумкин.
44 ёшли мутахассис кўк-анорранглилар мураббийлик постини тарк этса, раҳбарият унга бошқа бир лавозимни ишониб топширмоқчи. Marca нашрининг хабарига кўра, Хави Каталония клуби фондининг элчисига айланиши мумкин.
Испаниялик мураббий мавсум якунлангач клубни тарк этиши ва бу қарорини ўзгартирмаслигини маълум қилганди.
“Барселона” Ла Лиганинг ортда қолган 29 туридан сўнг 2-ўринда бормоқда. Чемпионлар Лигаси чорак финалида эса унинг жамоаси “ПСЖ”га қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)