“Ливерпуль”нинг собиқ футболчиси Глен Жонсоннинг фикрича, Юрген Клоппдан кейинги “мерсисайдликлар” мураббийи жиддий босимга дуч келиши аниқ.
“Мен Юрген Клоппнинг ўрнига кимдир келиб, биринчи бўлиб зарбани қабул қилиши керак, деб ҳисоблайман. Биламан, бу даҳшатли ва шафқатсиз эшитилади, лекин ким келса ҳам унда Юргендан яхшироқ бўлишга ҳеч қандай имконият йўқ. Янги мураббий қила оладиган энг яхши натижа бу Клопп билан тенглаша олиш ва аввал бошдан бундай натижа кўрсатиш жуда қийин”, — дея Жонсоннинг сўзларини келтиради Британиянинг Liverpool Echo интернет нашри.
Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп жорий мавсум якунида “Ливерпуль”ни тарк этади. Немис мутахассиси “мерсисайдликлар” клубида 2015 йилнинг октябрь ойидан буён ишлаб келмоқда. Мураббий клуб билан биргаликда Англия чемпионати, Чемпионлар Лигаси ва бошқа совринларни қўлга киритган.
Изоҳ (0)