Покистон мудофаа вазири Хаваж Муҳаммад Осиф мамлакатнинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида беш нафар хитойликка уюштирилган суиқасддан бир кун ўтиб, Покистондаги терроризмнинг манбаи Афғонистонда эканини айтди. Бу ҳақда Etilaatroz хабар берди.
Покистон мудофаа вазири 27 март куни ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Толибон” Афғонистондаги террорчилик масканларидан хабардор эканлигини айтган. Унинг қўшимча қилишича, Покистонда террорчилик ҳодисалари кўпайгани сабабли чегарадаги вазиятни тубдан ўзгартириш зарурати мавжуд.
Покистон ва Афғонистон чегараси бутун дунёнинг анъанавий чегарасидан фарқ қилади, ҳозирги вазиятда Кобул (“Толибон”) билан ҳамкорликнинг имкони йўқлиги сабабли Покистон бу чегарада барча халқаро қонунлар ва анъаналарни амалга оширишига мажбур эмас, — деди вазир.
У террорчилар ҳаракати тўхтатилиши кераклигини ва шу йўл билан икки давлат ўзаро муносабатларини яхшилашини айтган.
“Толибон”, шунингдек, Покистон расмийларининг ўз мамлакати хавфсизлигини таъминлай олмаётганини айтиб, муваффақиятсизликларда уларни айбламасликка чақирган. Покистоннинг даъво қилишича, “Теҳрик-э-Толибон Покистон” (ТТП) етакчилари ҳамда аъзолари Афғонистондан туриб Покистонга қарши ҳужумлар амалга оширмоқда. Покистоннинг бир неча бор чақирувларига қарамай, “Толибон” ТТПга қарши ҳеч қандай чора кўрмаган.
Изоҳ (0)