Минтақавий кучлар, жумладан, Хитойнинг Кобул билан муносабатларини яхшилашга интилиши туфайли АҚШ “Толибон”ни яккалаб қўйиш ҳаракатларида кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. Бундай фикр Американинг Foreign Affairs газетасидаги мақолада келтирилди.
Ушбу мақолада Американи босим воситаси сифатида тан олиш масаласига қарамай, “Толибон” халқаро стандартлар, хусусан, инсон ҳуқуқлари ва инклюзив ҳукуматни ўрнатиш борасида ҳеч қандай мослашувчанлик кўрсатмагани айтилади.
Газетага кўра, кенг глобал консенсуссиз АҚШнинг “Толибон”ни изоляция қилиш стратегияси иш бермаслиги мумкин.
“Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгандан бери ҳеч бир давлат бу ҳаракатни тан олмаган, бироқ кўплаб давлатлар бу ҳаракат билан ўзаро алоқада бўлиб турибди.
Аввалроқ америкалик сенатор Марко Рубио Бирлашган Миллатлар Ташкилоти орқали Афғонистонга молиявий ёрдам беришни тўхтатишга чақирганди.
Изоҳ (0)