“Ўзкомназорат” инспекцияси Бухоро вилоят ҳудудий шўбаси, вилоят Электромагнит мослашув хизмати ҳамда ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида Бухоро шаҳрида радиоэлектрон воситалардан рухсатномасиз фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда инспекция матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тадбирлар давомида Бухоро шаҳар А.Ғиждувоний кўчаси ҳудудида жойлашган савдо мажмуасида мансабдор шахс Ж.Ж. томонидан 6 дона BAOFENG BF-888С русумли ноқонуний радиоэлектрон воситалардан белгиланган тартибда рухсатнома расмийлаштирмасдан фойдаланаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат сабаб фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмалардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини ҳамда давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрлари талаблари бузилган.
Ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари инспекция Бухоро вилоят ҳудудий шўбаси томонидан ўрганиб чиқилиб, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига юборилди ва мансабдор шахсга нисбатан чора кўрилди.
Изоҳ (0)