Тошкентнинг Учтепа туманида фарзандини бошқа болани уришга мажбурлаган ота 10 суткага қамалди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар қилинди.
21 март куни Учтепа тумани “Г9 А 21” уй ҳовлисида содир бўлган воқеа кузатув камерасига тушиб қолган ва ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Маълум бўлишича, уларнинг жанжалига копток сабаб бўлган.
“Ураётганида дадаси тишини суғуриб ташла, қонасин юзи, мен ўзим жавоб бераман деди”, — дейди жабрланган бола.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик) ҳамда 188-1-моддасида (вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган отага Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ ва БҲМнинг 10 баравари — 3 миллион 400 минг сўм жарима жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)