Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 14 ёшли бола отаси томонидан аёвсиз калтакланди. Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган бу боланинг тан жароҳатлари билан тасвирга олинган видеоси тарқалди.
ИИВ матбуот котибининг маълум қилишича, ушбу болага тан жароҳатлар 2024 йил 7 январь куни ўзининг отаси, 1972 йилда туғилган А.Х. томонидан ўғли ахлоқсизликка йўл қўйгани важи билан етказилган.
Ҳозирда вояга етмаган болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Тегишли судга оид экспертизалар тайинланган.
Ҳолат юзасидан Урганч шаҳар Ички ишлар органлари томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)