Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Учтепа туманида жойлашган икки қаватли савдо дўконида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 27 март куни соат 06:50 да Учтепа тумани, Кичик ҳалқа айланма йўли кўчасида жойлашган 2 қаватли биноларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 06:57 да етиб бориб, ёнғин соат 07:20 да ўраб олинган ва соат 07:23 да ўчирилган. Содир бўлган ёнғин оқибатида 2 қаватли биноларнинг бирида тахминан 100 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, — дейилади хабарда.
Февраль охирларида Тошкентда мебел ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиққани ва уни ўчиришга 20 та экипаж жалб этилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)