Жаҳон банки директорлар кенгаши Украинага “Ўсиш асослари” ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш учун 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда Украина ҳукуматига таяниб, Deutsche Welle хабар берди.
Ушбу маблағнинг асосий қисми — 984 миллион доллари Япония ҳукумати кафолати, 516 миллион доллари эса Буюк Британия кафолати бўйича берилади. Маблағ жорий йилнинг март ойи охиригача Украина бюджетига тушиши кутилмоқда.
Йиғилган маблағлар давлат ҳукуматини, Украина бюджетини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётни тиклаш, давлат бюджетининг устувор харажатларини молиялаштириш учун ишлатилади, — деди Украина молия вазири Сергей Марченко.
Украина бош вазири Денис Шмигал мазкур пуллар энг муҳим бюджет харажатларини қоплашга, жумладан, ижтимоий, гуманитар мақсадлар ва реконструкция учун йўналтирилишини қўшимча қилган.
Изоҳ (0)