Германия, Франция ва Польша Украинага ёрдам миқдорини ошириш ниятида, бироқ бу давлатлар Россия билан уруш ҳолатида эканлигини англатмайди, деди Германия канцлери Олаф Шольц.
“Биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз, лекин биз Россия билан урушмаяпмиз. Биз ҳозир Украинага қандай қилиб кўпроқ ёрдам беришимиз мумкинлигини муҳокама қилмоқдамиз”, — деди канцлер.
Унинг сўзларига кўра, музокараларда уч давлат — Франция, Германия ва Польша раҳбарлари Украина учун халқаро бозорларда қурол сотиб олишга ва артиллерия етказиб бериш ҳажмини оширишга келишиб олган.
![](/static/2024/03/15/shols23-c-fKD3T8.jpg)
“Шунингдек, биз Россиянинг Евроиттифоқ ҳудудида музлатилган активларидан тушган маблағдан фойдаланиб, Украинага ёрдам бериш учун қурол сотиб олишда фойдаланмоқчимиз”, — дея қўшимча қилди Шольц.
Аввалроқ Европарламент Европа Иттифоқининг жиноий келиб чиққан активларни мусодара қилиш бўйича директивасини маъқуллаганди. Бу Россиянинг Украинага ҳужуми сабабли музлатилган маблағларидан Украинани тиклаш учун фойдаланиш имконини беради.
![](/static/2024/03/15/shols23-c-fKD3T8.jpg)
Изоҳ (0)