• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Қилган ишимдан уяламан, фарзандларимни ўйламадим”. Зўравонлик туфайли турмуш ўртоғи билан ажрашган хонанда Рухшона 30 ёшни қаршилади

    Ижоди эмас, кўпроқ шахсий ҳаётидаги зиддиятлар билан омма эътиборига тушган хонанда Рухшона 21 март куни 30 ёшни қаршилади. Хўш, нега у санъатни танлаган ва қароридан афсусланганми? Келинг, бу каби саволларга қуйида жавоб излаймиз.

    Наврўз байрами куни туғилган хонанда оилада ёлғиз фарзанд. Ота-онаси болалигида ажрашиб кетишган ва онаси уни ёлғиз тарбиялаган.

    Фото: Instagram

    — Онам билан ҳамиша сирдош, дўст бўлганман. Она ҳам қизига суяниб қоларкан, қиз ҳам шу қаторда онасини энг яхши сирдош деб биларкан. Онам ҳамиша қўллаб-қувватлайди, бунинг учун унга раҳмат айтаман. Отам асли самарқандлик бўлиб, ҳарбий соҳада ишлаган. Онам эса ота томондан наманганлик, бувим эса пискентлик бўлган. Хуллас, “Асли қаерликсиз?” дейишса, ўйланиб қоламан. Санъатга қизиқишимга, шубҳасиз, онам сабабчи бўлган. Болаликдан тўгаракларга олиб бориб, кичик қобилиятимни ривожлантирган. Аммо мустақил ижод бошлашимга онамнинг моддий имконияти бўлмаган. “Akfa” продюсерлик компаниясида ўтказиладиган кастинг ҳақида эшитиб, унда иштирок этганман. Ўшанда бор-йўғи 15 ёшда эдим. Ғолиб бўлиб, уларнинг кўмагида ижодни бошлаганман, — дейди хонанда Рухшона.

    2010 йили ижодини бошлаган Рухшонанинг “кўтарилиши” у қадар қийин кечмайди. Чунки “Юрагим” номли илк қўшиғи муваффақиятли чиқади ва у ҳам ҳамма продюсерлик компаниясининг юлдузлари сингари фильмларнинг юзига айланади.

    Фото: Instagram

    — У пайтлари хонандаларнинг фильмларда суратга тушиши урфга айланганди. “Шомурод ва Дурдона”, “Энагалар”, “Замонавий совчилар” каби фильмларда суратга тушганман. Озми-кўпми, бу фильмлар ҳам ўз мухлисларини топган, — дейди хонанда Рухшона.

    2010—2011 йиллар хонанда учун омадли келган. У хорижлик машҳур хонанда Авраам Руссо билан дуэт куйлаган ва клип суратга олдирган. Аммо хонанда ҳалигача бу қўшиқдан уялиши ва шу боис уни расмий саҳифаларга жойламагани ҳақида айтиб ўтади.

    Фото: Instagram

    — Ёшликда эртани ўйламай иш қилинаркан. Эртага оила қурсам, фарзандли бўлсам, уларга нима деб тушунтираман, деб ўйламас экансиз. Аммо кейинчалик бу ишдан уяларкансиз. Ҳозир бу қўшиқдан уяламан, шу боисдан ҳам уни расмий саҳифаларимга жойламаганман. Уни эшитмай қўйганимга ҳам анча вақт бўлган. Кейинчалик барибир фарзандларингиздан уяларкансиз, — дейди хонанда Рухшона.

    Рухшона тенгдошларига нисбатан анча эрта оила қурган. У турмушга чиққанида 20 ёшда эди, шундай бўлса-да, ижодда ўз ўрнини топган ва қўшиқлари ёшлар орасида анча оммалашганди. Ҳозир у собиқ турмуш ўртоғи Санжар Маткаримов ҳақида гапиришни истамайди, аммо ўша пайтлари у нега у инсонга турмушга чиққани ҳақида тўлиб-тошиб гапирганди.

    Фото: Yoshlar.com

    — Биз аввалдан таниш бўлганмиз, чунки у кишининг яхши клиплар суратга олишини билардим. Ишларини кузатиб борардим. Аммо анча вақтгача бу ҳақда сир сақлаганмиз. Шу боис ресторан ёки кўнгилочар жойларда учрашмасдик. Қизлик уйимнинг ёнида кўприк бўларди, илк учрашувимиз ҳам, тўй таклифи ҳам шу ерда бўлган. Онам аввалига бир оз хавотир олган, аммо Санжар ака билан гаплашгач, тўйимизга рози бўлган, — дейди хонанда Рухшона.

    Фото: Instagram


    Жуфтликнинг тўнғич фарзанди Ҳабиба 2015 йилда, ўғли Шукурбек эса 2016 йилда туғилган. Уларнинг никоҳи иккиси учун ҳам омадли келган. Боиси хонанда турмуш ўртоғи билан “Юраккинам”, “Яна”, “Имкон бўлса” ва “Юр” каби қўшиқларига клип суратга олган. Рухшона бошловчилигида режиссёрнинг “Бола тилидан” номли кўрсатуви телеканаллар орасида бир неча бор энг рейтинги баланд кўрсатув сифатида эътироф этилган. Санжар Маткаримов Рухшонанинг “Юраккинам” клипида рол ижро этиб, актёрлик маҳоратини намойиш этганди. Афсуски, бу эр-хотин ижодкорларнинг сўнгги ижодий иши бўлди.

    Фото: Instagram

    Хонанда Рухшона 2021 йилнинг октябрь ойида турмуш ўртоғи, режиссёр Санжар Маткаримов билан ажрашганини маълум қилди. Шундан сўнг у Санжар Маткаримов режиссёрлигидаги “Бола тилидан” кўрсатуви бошловчилигидан ҳам кетди. Кўп ўтмай кўрсатувни актриса Азиза Ёқубова олиб бора бошлади. Бу орада Азизанинг Рухшона ва Санжар Маткаримов ажрашишига сабабчи экани ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Блогерлардан бири аслида Азизага тегишли бўлмаган аудиони тарқатиб, Азиза Ёқубова Рухшонанинг оиласини бузгани ҳақида хабар тарқатди. Азиза Ёқубова ушбу гап-сўзларга нуқта қўйиш мақсадида блогерни излаб топди ва уни омма олдида кечирим сўрашга мажбур қилди.

    Фото: Instagram

    Рухшона иштирокидаги кўрсатув кўпчиликка манзур бўлгани учунми, томошабинлар ундан кейинги бошловчиларни у қадар яхши қабул қилишмади. Шу боис бошловчилар кетма-кет ўзгарди ёки бошқа сабаблар туфайли улар ишлашни исташмади.

    Хонанда Нигора “Мирсодиқова билан” YouTube-каналига берган интервьюсида клипмейкер Санжар Маткаримов ва хонанда Рухшонанинг дарз кетган оиласи ҳақида ҳам гапириб ўтди.

    Фото: Instagram

    — Эри жудаям рашкчи, Рухшона ҳам чиройли аёл. Кўришишга у-бу жойга юбормасдилар. Қойил қоламан шу қизга, оиласидаги бирор нарсани ҳеч қачон ташқарига билдирмаган. Энди мана, йиғилиб келганлари чиқиб келаётгандир. Лекин шу пайтгача эрим бунақа эди, қайнонам унақа эди, деган гап бўлмаган. Эрим рашк қиладилар, бора олмайман, тушунасизлар, деб айтарди. Ҳаттоки болаларимизнинг туғилган кунларида ҳам фарзандларингни олиб кел, танишсин бир-бири билан, дер эдик, нимага олиб келмайсан, деб жаҳлимиз ҳам чиқар эди. Кейин яна ўзимизга нима ҳам дердик, эр хўп деса хўп, йўқ деса йўқ, деймиз. Биз ҳеч нарса қила олмаймиз, жим турамиз. Кўп жойга юбормас эди, шуни биламан, — дейди хонанда.

    Фото: Instagram

    Афсуски, катта орзу-умидлар билан қурилган оилага дарз кетди. Ажримдан аввал Санжар Маткаримов турмуш ўртоғига етказган енгил тан жароҳати, ижтимоий тармоқлар орқали шаънини топтагани ва ҳақорат қилгани учун 2 йил-у бир ойга озодликни чеклаш жазоси таъйинланди. Ундан кейин ажрим ва болалар отасини кўришни истамаслиги билан боғлиқ видеолар ҳам кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди.

    Хонанда айни кунда онаси ва икки фарзанди билан бирга яшайди. У асли миллати ўзбек, аммо Туркияда яшайдиган инсон билан оила қургани, тўй қилишни эса ўзи хоҳламаганини маълум қилди.

    Фото: Instagram

    — Тўй қилмайлик, иккинчи бор оқ кўйлак кийишни истамайман, дедим. Кейин энди оилам ҳақида маълумот бермасликка қарор қилдим. Аввалгиси оммага ошкор бўлгани учун ҳам ҳаммаси овоза бўлиб кетди ёки кўз тегди. Хуллас, бу гал ҳаммасини сир сақлайман, мухлислар оиламга эмас, ижодимга қизиқишсин, — дейди хонанда Рухшона.

    26.03.2024, 17:50   Изоҳ (0)   185700
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Омадсиз фарзанд бўлиб туғилган, бозорда “пишган” ва отасига қарши бориб актрисаликни танлаган Хонзода Қамбарова 25 ёшда (фото, видео)

    14.03.2024, 12:50

    Отасиз улғайган, Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган ва унвон олиш борасида бошқалардан ўзиб кетган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото)

    22.03.2024, 12:28

    “Бир ой ишлаб 17 доллар топардик” — хонанда бўлишига кўзи етмаган, ишга жойлашолмай қийналган ва АҚШда “эшакдек” ишлаган актёр Беҳзод Муҳаммадкаримов 60 ёшда (фото...

    26.03.2024, 09:51

    Майкл Жексоннинг онаси унинг вафотидан сўнг 55 миллион доллар ишлаб олган

    26.03.2024, 14:52

    Голливуд актрисаси Кэмерон Диас иккинчи бор она бўлди

    26.03.2024, 11:53

    “Бу муҳаббат ва нафрат курашига ўхшарди”. Хонанда Шакира Пике билан ажрашганидан кейинги ҳаёти ҳақида

    25.03.2024, 12:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.