• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12886.9
    • RUB160.87
    • EUR14625.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +18°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Бир ой ишлаб 17 доллар топардик” — хонанда бўлишига кўзи етмаган, ишга жойлашолмай қийналган ва АҚШда “эшакдек” ишлаган актёр Беҳзод Муҳаммадкаримов 60 ёшда (фото, видео)

    Амир Темур, Отабек ва Элчин роллари билан томошабинлар эътиборига тушган актёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримов 23 март куни 60 ёшни қаршилади. Хонанда бўлиш фикридан қайтган ва кўплаб режиссёрлар ишончсизлик билдирган актёр қандай қилиб муваффақиятга эришди? Келинг бу саволга қуйида жавоб излаймиз.

    “Қиз йўқ оилада улғайиш...”

    Актёр Тошкентнинг Тахтапул даҳасида, ўқитувчи Абдулазиз Муҳаммадкаримов оиласида туғилган. Унинг бир акаси ва икки укаси бор.

    Фото: Instagram

    — Қиз фарзанд йўқ оилада туғилишнинг ҳам ўзига яраша яхши жиҳатлари бор. Ота-онамнинг иккиси ҳам ўқитувчи бўлиб ишлаган. У пайтларда кечки сменада ҳам ишланарди. Зарурат сабаб, уларнинг иккиси ҳам икки сменада дарс беришарди. Қош қорайганда уйга қайтишгани учун онам ҳамма уй юмушларини тенг тақсимлаб кетарди. 12 ёшимдан бошлаб мустақил овқат пиширишни ўрганганман. Биринчи пиширган овқатим мастава бўлганди. Қиз бола йўқлиги учун бу ишни мен қилмайман, деб эътироз билдирмасдик. Чунки онамиз ниҳоятда қаттиққўл эди, — дейди Беҳзод Муҳаммадкаримов.

    “Санъатга қизиқишга ота-онам сабаб бўлган”

    Актёр нега болаликдан санъатга қизиққанини қуйидагича изоҳлади.

    Фото: Instagram

    — Онам Ўлмасхон ая асли журналист эди, аммо тақдир тақозоси билан бир умр тил ва адабиётдан дарс берди. Отам ҳам худди шу соҳада ишлагани учун оиламизда фақат китоблар муҳокама қилинарди, ғазаллар ўқиларди. Бир куни ойликларини тўплаб магнитофон сотиб олишган. Иккиси Навоий ва Гули монологини ўқиб, овозларини ёзиб олишганди. Афсуски, кейинчалик бу тасмани йўқотиб қўйдим. Ота-онам болаликдан таълим олишимизга алоҳида эътибор берган. Ўша пайтлари драма ва вокал тўгарагига қатнашиш урфга айланганди. Тўрт ўғилнинг бари санъат тўгаракларига борганмиз, аммо мен ва укам Улуғбек актёр бўлдик, — дейди Беҳзод Муҳаммадкаримов.

    “Мен хонанда бўлолмайман”

    Глиэр номидаги мусиқа мактабини ва Ҳамза номидаги мусиқа коллежини тамомлаган Беҳзод Муҳаммадкаримов негадир хонандалик истеъдоди у қадар юқори эмаслигини англайди ва актёр бўлишга қарор қилади.

    Фото: Instagram

    — Болаликдан хонанда бўламан деб орзу қилардим. Мусиқа асбобларини ҳам чалишни ўрганганман. Аммо тенгдошларимга нисбатан истеъдодим у қадар юқори эмаслигини, бўлсам ҳам ўртамиёна хонанда бўлишим мумкинлигини тушуниб етганман. “Бошқа соҳани танлайман”, деб юрган пайтимда отам Ўзбекфильмда ёш актёрлар учун курс очилаётгани ҳақидаги эълонни ўқиганини айтган. Кастингдан муваффақиятли ўтиб, курсга қабул қилинганман. У ерда бир муддат ўқигандан кейин устозим Мукамбар Раҳимованинг ёрдами билан республикада миқёсида ўтказилган кўрик танловда иштирок этганман. Ғолиб бўлганимиз учун санъат институтида ўқиш учун йўлланма беришган. Энг қизиғи, мени иккинчи курсдан ўқишга қабул қилишган. Омадим шундаки, курс раҳбари Турғун Азизов, ўша пайтдаги ассистентлари Мунаввара Абдуллаева бўлган. Курсдошларим ҳам энг иқтидорли ёшлар эди, ўқишга кириб, кўпроқ актёрлик сирларини ўрганишим кераклигини англаганман, — дейди Беҳзод Муҳаммадкаримов.

    “Театрга ишга олишмади”

    Беҳзод Муҳаммадкаримов 1984 йили санъат олийгоҳини тамомлайди, ўша вақтда Ўзбек Миллий академик драма театрига танлов асосида ёш актёрлар ишга олиниши ҳақидаги хабарлар тарқайди.

    Фото: Instagram

    — Ишга кираман деб борсам, штатда жой йўқ дейишган. “Жой йўқ бўлса нега эълон берасизлар”, деб роса жаҳлим чиққан. Бир ёқда армияга ҳам ҳужжат топшириб қўйганман. Агар армияга боришдан аввал бирор ерга ишга кириб олсам, ҳарбий хизмат ҳам меҳнат дафтарчасига киритиларди. Театр, телевидение ёки киностудияда танлов бўлса, албатта, қатнашардим. Аммо кетма-кет ҳаммасидан рад жавобини олдим. Энг қизиғи мен билан борганларни ишга олишарди, менга рад жавобини беришарди. Охири “военкомат”га бориб “Ҳужжатларимни йўқотиб қўйдингларми, ҳеч бўлмаса мени армияга олиб кетинглар”, деганман. Шундан кейин ҳарбий хизматга жўнатилиб, бир ярим йил Россия ўрмонларида хизмат қилганман, — дейди актёр Беҳзод Муҳаммадкаримов.

    “Абдурайим юлдуз, мен ҳеч кимман”

    Актёр ҳарбий хизматдан қайтиб ҳам ишсизликдан қийналганини эслайди.

    Фото: Instagram

    — 1986 йили ҳарбий хизматдан қайтиб, яна ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрига иш сўраб борганман. Рад жавобини олгач, курсдошим Абдурайим Абдуваҳобов билан сатира театрига борганман. Шум бола юлдуз, уни ҳамма танирди. Ҳеч иккиланмай уни ишга олишган. Мени эса ҳеч ким танимас, бунинг устига ташқи кўринишим ҳам комедияга мос эмасди. “Соз чалиб, қўшиқ айтишни биламан”, деганимдан кейин мени театр ансамблига ишга олишган. Аммо бу театрда узоқ ишлолмаганман, чунки пул топиш учун ўзим истамай комик ролларни ижро этиш азоб эди, — дейди Беҳзод Муҳаммадкаримов.

    “Оиламни қийнашни истамадим”

    Беҳзод Муҳаммадкаримов энг омадли актёрлардан бири. Чунки унга Амир Темур, Отабек ва Элчин каби ролларни ижро этиш бахти насиб этган. Аммо 2000 йиллардаги ишсизлик ва молиявий қийинчиликлар уни санъатдан кетиб, бошқа соҳада пул топишга ундаган.

    Фото: Instagram

    — “Нега айнан АҚШга боргансиз?” деб кўп сўрашади. Ҳаммаси тасодифан бўлган. Аслида АҚШда ишлаш ниятим бўлмаган. 2000 йили учувчилар ҳақида фильм суратга олинадиган бўлди. Тасвирга олиш жараёнларининг бир қисми бортда ва бир қисми АҚШда бўлгани учун бизга 4 йилга виза беришди. Афсуски, яхши фильм қандайдир сабабларга кўра оммага намойиш этилмади.

    Ўзбекистонга қайтиб ишлаб юрдим. Аммо театрдаги маошим бор-йўғи 17 доллар эди. Баъзида дубляжга чақиришмаса, умуман актёрларга иш йўқ эди. Мен Амир Темурни, Элчиннинг ролини ўйнаганман деб оиламни қийнаб қўйишни истамадим. Ҳеч бўлмаса, берилган визадан фойдаланиб 4 йил АҚШда ишлаб келай деб йўлга тушганман. Кейинчалик режалар ўзгариб, 9 йил қолиб кетдим, — дейди актёр.

    “АҚШда йиллаб қуёшни кўрмаганман”

    Актёр мусофирчиликда нималар билан шуғуллангани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Мен Америкада қора ишларни қилганимни яширмайман. Ишни меҳмонхонада чойшаб ва ёстиқларни ташишдан бошладим. Кейин магазинда полларни тозалаб, лаклайдиган ишга кирдим. Асосан, кечқурун ишлардим. Бу ҳам етмагандек кундузи ҳам иш олардик, кундузи топганимизга Америкада яшардик, кечқурун ишлаган пулимизни Тошкентга — уйга юборардим. Кечаси билан ишлаб, кундузи яна пешингача ишлардим. Ҳар куни шундай: дам олиш кунларисиз ишлардим. Тўғрисини айтсам, фақат кечқурун ишлаганимиз учун йиллаб қуёшни кўрмаган вақтларим бўлди. Ресторанда идиш-товоқ ювдим, официантлик қилдим, пицца ташидим, қурилишда ишладим, юк ташувчи бўлиб, уй кўчирдим. Ҳаттоки музқаймоқ чиқарадиган цехда ишлаб, музқаймоқ ҳам тайёрладим. Бир йигитга қирқ ҳунар оз, деган мақолни амалда ўзимда кўрдим ва исботладим. Қисқасини айтганда, мусофирчиликда эшакдек ишлаганман, — дейди Беҳзод Муҳаммадкаримов.

    “Роль учун 15 кунда 20 кг вазн ташлаганман”

    Фото: Instagram

    — “Ўткан кунлар” фильмининг иккинчи талқини суратга олиниши керак бўлган пайтда вазн орттирган эдим. Кейин марҳум режиссёримиз Мелис Абзалов бу фильм суратга олинмасидан 10 йил олдин Отабек ролига таклиф қилган эди. Отабек ролини 34 ёшимда ўйнаганман, 24 ёшимда таклиф қилган экан. Отабек ролига тайёрланиб юр, қайта-қайта ўқиб чиқ, деганди. Мен эса юзаки қараганман. Шу йил давомида ҳаракат қилиб фильмни суратга олишга эришган. Ўн йил ўтиб, мени чақирди. Билмадим, мендан бошқа инсонни бу ролда кўролмаган.

    Фото: Instagram

    Вазн орттирганман, мени ҳеч ким Отабек деб ўйламас эди. Барибир чақирди, бордим. Биринчи фото, кейин кино синовида қатнашдим. Шу билан ўтолмаслигимни билдим, чунки ўзимни шу ролда кўролмаганман. Кейин чақириб, менга ролдан ўтганимни, вазн ташлашим кераклигини айтишди.

    Мелис акага фильмни иккинчи марта олиш шартми, дедим. Мелис ака эса бу асарга қайта-қайта ёндашиш мумкинлигини айтди. Ўйлаб қарасам, ҳақиқатан тўғри. Сўнгра Отабекнинг ёши 24 да бўлганини, меники эса 34 далигини айтдим. Бунга ҳам гап топиб берди. У вақтда инсонлар вақтли улғайган, деди. Сенга мўйлов қўйгандик, Абдулла Қодирийга ўхшаб қолдинг, дейишди.

    Фото: Instagram

    Абдулла Қодирий эса Отабек сифатида ўзини тасвирлаган, ҳатто бу роль саҳналаштирилса, ўзим ўйнайман, деган гаплар ҳам бўлган. Шу билан менга имкон қолдиришмади. Кейин худди спортчилар мусобақага тайёрлангандек ҳаракат қилдим. Ейдиган овқатимни уч баробар камайтирдим, ҳаракатимни эса уч баробарга кўпайтирдим. Меҳмонхонада яшаган бўлсак, биринчи қаватдан тўртинчи қаватга қайта-қайта тушиб чиққанман, югурардим. Осон бўлмас экан, силлам қуриб қоларди. Уйга келганимда турмуш ўртоғим ҳам қараб, фақат суягингиз қолибди-ку, деган. Шу билан 15 кунда 20 килога озганман, мазам қочиб қолган, — дейди актёр.

    “Аёлим актриса бўлишини истамаганман”

    Беҳзод Муҳаммадкаримов оиласи ҳақида гапиришни у қадар истамайди. Қизиғи шундаки, унинг турмуш ўртоғи ҳам профессионал актриса, аммо актёр унинг санъатда фаолият юритишини хоҳламаган.

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғим Гўзалхон билан олдинма-кетин институтни тамомлаганман. У мендан кейинги курсда ўқиган. Аммо институтни тугатгандан кейин “Ё сен ёки мен ишлашим керак. Иккимиз ҳам гастролма-гастроль юрсак, болаларнинг аҳволи нима кечади”, деганман. Шу боис у ишламай, уч фарзандимизнинг тарбияси билан шуғулланган. Иккита ўғлимиз, битта қизимиз бор. Болаларимизнинг ҳаммаси олий маълумотли. Аёлимнинг энг катта ютуғи мана шунда, — дейди актёр Беҳзод Муҳаммадкаримов.

    26.03.2024, 09:51   Изоҳ (0)   29047
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Омадсиз фарзанд бўлиб туғилган, бозорда “пишган” ва отасига қарши бориб актрисаликни танлаган Хонзода Қамбарова 25 ёшда (фото, видео)

    14.03.2024, 12:50

    “Аваз Охунни ёмон кўраман” — Никулиннинг “набираси” бўлган Ботирхон Имомхўжаев театрга ишга кирмаганидан афсусланади (фото, видео) 

    15.03.2024, 17:47

    Отасиз улғайган, Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган ва унвон олиш борасида бошқалардан ўзиб кетган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото)

    22.03.2024, 12:28

    “Бу муҳаббат ва нафрат курашига ўхшарди”. Хонанда Шакира Пике билан ажрашганидан кейинги ҳаёти ҳақида

    25.03.2024, 12:15

    Instagram: янги автомобилли бўлган Ойхон Ифорзода, оёғи синган Валижон Шамсиев, ошқозонини кестираётганларга мурожаат йўллаган Нилуфар Ҳамидова

    25.03.2024, 10:16

    Instagram: 68 минг долларга машина олган Марям Тиллаева, иккинчи бор ота бўладиган Зоҳид Рисқиев, Кумуш Раззоқова ҳозир қаерда?

    22.03.2024, 05:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия олимлари сувсизланишни аниқловчи мобил технология ишлаб чиқди

    Лайфстайл | 27 май, 23:35

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар малакаси оширилади

    Ўзбекистон | 27 май, 23:20

    Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 27 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 май, 22:50

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.