Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/03/26/2024-03-26 21.44.03-3Op78cPW.jpg)
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси раҳбари сифатида дипломатик миссиясини якунлаётган Маниш Прабхат билан учрашув ўтказди.
![](/static/2024/03/26/2024-03-26 21.44.05-T-VGZvlL.jpg)
“Биз элчи жанобларининг фаолияти давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида стратегик шерикликни бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз”, – дея ёзиб қолдирган ташқи ишлар вазири.
Изоҳ (0)