Бугун, 25 март куни Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.
Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига охирги марта 2023 йилнинг февралида борган эди. Ўшанда давлат раҳбари Давлатобод туманидаги “Фазман текстиль” корхонаси фаолияти билан танишган, Наманган шаҳрида бизнес вакиллари, тадбиркорлар билан мулоқот қилган эди.
Изоҳ (0)