Ўзбекистонда 2023 йилда автомобилда ташувлар соҳасида 110 298 та ҳуқуқбузарлик аниқлангани айтилди.

Маълум қилинишича, 1 январь ҳолатида мамлакатда автомобиль транспорти соҳасида фаолият кўрсатаётган жами 3 970 та корхоналар (МЧЖ)лар мавжуд. Мазкур лицензияланган транспорт воситалари 229 917 тани ташкил этмоқда, жумладан:
- автобуслар 7 779 тани,
- микроавтобуслар 3 579 тани,
- енгил автомобиллар сони 195 346 тани (Damas 30 541),
- юк автомобиллари эса 23 213 тани ташкил этади.
Республика бўйича жорий йил 1 январь ҳолатига ташувчилар томонидан 2 426 та мунтазам йўналишларда хизмат кўрсатиб келинмоқда, жумладан улардан 546 таси шаҳар йўналишлари, 1652 та шаҳар атрофи ҳамда 228 таси шаҳарлараро йўналишларидир
Изоҳ (0)