Қримдан давлат думаси депутати Михаил Шеремет муҳожирларнинг Россияга киришини уруш давомида чеклашни таклиф қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
“Махсус ҳарбий операция чоғида ички хавфсизликни таъминлаш мақсадида муҳожирларнинг мамлакатимизга киришини чеклашни таклиф қиламан, афсуски, чегарани кесиб ўтаётган хорижликлар, биринчи навбатда, ўзларига хавф туғдиради, чунки улар автоматик тарзда Ғарб разведка хизматларининг Россияда террорчилик ҳаракатлари учун шароит яратиш, шунингдек, вазиятни беқарорлаштириш учун қизиқиш объектига айланади”, — дейди депутат.
Михаил Шеремет Россияга яхши ният билан келадиган хорижликларни ҳурмат қилиши, афсуски, уларнинг айримлари “кўр-кўрона рус халқига зарар етказиш” учун фойдаланилаётганини таъкидлади.
“Афсуски, ҳозирда одамлар қандай ниятда кириб келаётганини аниқлашга вақтимиз йўқ, чунки барча куч ва воситалар мамлакатимиз сарҳадларини ҳимоя қилишга қаратилган. Шунинг учун мен махсус операция давомида муҳожирлар Россияга саёҳатларини истисно қилиши керак, деб ҳисоблайман”, — деди у.
Изоҳ (0)