Испанияда суд қарори билан Telegram ўз ишини вақтинча тўхтатди. Бунга илова фойдаланувчиларга муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган контентни рухсатсиз юкланиши сабаб бўлган. Бу ҳақда тегишли манбаларга таяниб, Reuters маълум қилди.
Испанияда Telegram’дан фойдаланиш 25 мартдан вақтинчалик тўхтатилади.
Суд Испанияда Telegram хизматларини блокировка қилишга рози бўлди, бироқ медиа компаниялари — рухсатсиз фойдаланилган контент эгаларининг даъволари текширилмоқда. Суддаги манбага кўра, Telegram хизматларини блоклаш учун жавобгарлик уяли алоқа операторлари зиммасига тушади.
CNМC рақобат органи маълумотларига кўра, Telegram Испанияда тўртинчи энг машҳур хабар алмашиш хизматидир. CNМC томонидан сўралган испанларнинг деярли 19 фоизи ундан фойдаланади.
Изоҳ (0)