Туркия хавфсизлик кучлари Ироқ шимолида Курдистон ишчилар партиясининг 27 та нишонини йўқ қилди. Бу ҳақда Anadolu нашри ҳукумат манбаларига асосланиб, хабар берди.
Хабарда айтилишича, партиянинг Метина, Зап, Гара, Қандил ва Ҳакурк ҳудудларидаги нишонлари ҳаво ҳужумларида йўқ қилинган. Гуруҳларнинг ҳарбий салоҳияти яксон қилинган.
Олдинроқ Анқарадаги ҳукумат Курдистон ишчилар партияси жангари гуруҳлари Туркия чегара ҳудудларига ҳужумлар ташкил этиш учун Шимолий Ироқ тоғли ҳудудларида мустаҳкам жойлашиб олганини маълум қилган эди. Қўпорувчиликларнинг олдини олиш учун расмийлар аксилтеррор операция ўтказишга қарор қилган.
Курдистон ишчилар партияси 35 йилдан ортиқ вақтдан бери Туркия ва Яқин Шарқ ҳудудида террорчилик ҳужумлари ташкил этиб келади. Партия расман Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган. Партия уюштирган терактлар оқибатида умумий 40 мингдан ортиқ одам, жумладан, аёллар, болалар ва гўдаклар ҳалок бўлгани хабар қилинади.
Изоҳ (0)