Мутахассислар энг бахтли мамлакатлар рейтингини туздилар. Финляндия еттинчи йил кетма-кет биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги ўринларда Дания ва Исландия бормоқда.
Афғонистон энг бахтсиз давлат сифатида тилга олинган. Бахтли мамлакатлар бўйича бутунжаҳон ҳисоботига кўра, рўйхатнинг энг қуйи поғонасидан, шунингдек, Ливан, Лесото, Серра-Леоне ва Конго Демократик Республикаси жой олган.
Энг бахтли мамлакатлар рейтинги 2012 йилдан бери эълон қилиб келинмоқда. Рейтингни тузишда мутахассислар олтита асосий параметрга эътибор қаратадилар. Булар аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, даромад даражаси, соғлиқ, эркинлик, саховат ва коррупция кўрсаткичи. Охирги ҳисобот 20 мартда нишонланадиган Халқаро бахт кунида эълон қилинди.
Аввалроқ дунёнинг энг хавфсиз давлатлари номи эълон қилинган эди. Дастлабки уч ўринни Қатар, БАА ва Тайван эгаллаган.
Изоҳ (0)