Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди.
Эндигина жароҳатдан қутулиб, машғулотларга қайтган Тибо яна жароҳат олди. Мадридликлар матбуот хизматини маълум қилишича, кипер операция қилинган. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтган.
Куртуа яқин 2 ой майдонга туша олмаслиги мумкин.
31 ёшли дарвозабон сўнгги бор 2023 йилнинг 17 июнида терма жамао сафида расмий ўйинда майдонга тушганди. “Реал” сафида эса ёзги ўртоқлик ўйинларини ўтказган ва шундан сўнг августда жароҳат олганди.
Изоҳ (0)