Европанинг 5 та топ-клуби АҚШда мавсумолди ўйинларда иштирок этади.
27 июлдан 6 августга қадар Америкада Soccer Champions Tour доирасида ўйинлар бўлиб ўтади.
“Барселона”, “Реал” ва “Милан” 3 тадан ўйин ўтказса, “Манчестер Сити” 2 та, “Челси” эса битта ўйин ўтказади.
Ўйинлар Нью-Йорк, Орландо, Чикаго, Ню-Жерси, Балтимор ва Шарлотда бўлиб ўтади.
Қуйида режалаштирилган ўйинлар рўйхати билан танишиш мумкин:
- “Манчестер Сити” – “Милан” (27 июль)
- “Барселона” – “Манчестер Сити” (30 июль)
- “Милан” – “Реал” (31 июль)
- “Реал” – “Барселона” (3 август)
- “Барселона” – “Милан” (6 август)
- “Реал” – “Челси” (6 август).
Изоҳ (0)