“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ҳуқуқлари “Челси”га тегишли бўлган дарвозабон Кепа Аррисабалага билан клубдаги истиқболи ҳақида суҳбатлашган.
Кепа Аррисабалага “Реал Мадрид”нинг асосий таркибидаги ўрнини украиналик Андрей Лунинга ютқазиб қўйди ва сўнгги 11 учрашувни захирада ўтказди.
Хабарга кўра, Тибо Куртуа қайтиб келгач, Кепа жамоадаги “учинчи дарвозабон” позициясига кўчирилади.
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти бу ҳолатни испаниялик дарвозабонга шахсан тушунтириб, “қироллик” клубида ҳам, “Челси”да ҳам рақобатни бой беришига сабаб бўлган ўйинидаги камчиликларни айтиб ўтган.
Маълумотларга кўра, клуб Кепанинг жорий мавсум якунида жамоани тарк этишига қарор қилиб бўлган.
Айни дамда “Реал Мадрид” Испания чемпионати турнир жадвалида 72 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Изоҳ (0)