“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди, деб хабар беради Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали.
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Венгрия ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланди. Битим 2023 йил 19 август куни Будапешт шаҳрида имзоланган.
Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
2023 йилнинг январида “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори билан Ўзбекистон ва Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битим тасдиқланган эди. Февраль ойида эса Ўзбекистон Покистон билан имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилиши маълум бўлди.
Изоҳ (0)