Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида жиноий гуруҳ қалбаки 100 минг сўмлик купюралар ишлаб чиқариб келгани аниқланган эди. “Бу кун” информацион дастурида маълум қилинишича, ушбу шахсларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинган.

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи йигитлар 2023 йилнинг июнь ойида 100 ва 200 минг сўмлик купюраларни ўз хонадонида қалбакилаштириб, муомалага киритишга уринган.
Жиноий гуруҳ 19 дона 100 минг сўмлик жами 1 миллион 900 минг сўм пул купюралари, 49 дона А4 форматидаги қоғозларда 98 дона қиймати 100 минг сўмлик жами 9 миллион 800 сўм пул купюраларини принтер ёрдамида қалбакилаштиргани аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судида мазкур жиноятни содир этган 20-21 ёшли йигитларга суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, Жиноят кодексининг 59-(бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддалари (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Куни кеча ДХХ Наманганда қалбаки 9,4 минг долларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)