Тошкент вилояти Бўка туманида 7 ёшли қизча ўз аммаси томонидан уриб ўлдирилди. Бу ҳақда Бош прокуратура “Дарё”га хабар берди.
Маълум қилинишича, Н.А.нинг акаси 7 ёшли қизини унинг қарамоғига ишониб, топшириб кетган. Аёл 2017 йилда туғилган қизчани 12 март куни соат 01:00 да дарс тайёрламагани ва ёлғон гапирганини важ қилиб, қизчани мазкур хатти-ҳаракатлари учун гўёки жазолаётгандек кўрсатиб, ўта шафқатсизлик билан танасининг турли жойларидан чимчилаган ва танасининг бошқа жойларига қўллари, ёғоч бўлаги билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 12 март куни Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Аёлга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
15 март куни туман марказий тиббиёт бирлашмасида вояга етмаган қизча кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)