Фарғона вилояти Қўштепа туманида 18 ёшли икки нафар қиз бедарак йўқолгани ҳақида хабар қилинган эди. Вилоят ИИБнинг “Дарё”га хабар беришича, қизлар ҳамон қидирилмоқда.
Қўштепа тумани “Гармдон” МФЙ Фаровонлик кўчаси 53-уйда яшовчи, 2006 йилда туғилган Иброхимова Мадинабону Ойбек қизи шу йил 15 февраль куни соат 13:00 ларда яшаш хонадонидан ўқишга деб чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Унинг алоҳида белгилари: бўйи 160-165 см атрофида, буғдойранг, юзи думалоқ, қулоқлари, бурни ўртача катталикда, лаблари ўртача қалинликда, руҳан соғлом. Ўша куни эгнида қора рангли аёллар палтоси, қора шим, оқ рангли оёқ кийими бўлган.
Шунингдек, Қўштепа тумани, “Дўстлик” МФЙ Илтифот кўчаси 38-уйда яшовчи, 2006 йилда туғилган вояга етмаган Жиянбоева Рухшона Шерзод қизи 2024 йил 15 февраль куни соат 15:00 ларда яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Унинг алоҳида белгилари: бўйи 155-160 см, буғдойранг, юзи думалоқ, қулоқлари, бурни ўртача катталикда, лаблари ўртача қалинликда, руҳан соғлом. Ўша куни эгнида сариқ рангли аёллар курткаси, қизил рангли оёқ кийими бўлган.
Юқоридаги қизлар ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлар 102 қисқа рақамига ёки 73-244-36-22 рақамларига хабар бериши сўралган.
Изоҳ (0)