Россия ғарбидаги Белгород вилояти маъмурияти 19 март куни 9000 нафар бола мамлакатнинг бошқа ҳудудларига эвакуация қилишини эълон қилди. Бу ҳақда The Moscow Times нашри хабар берди.
Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков 15—17 март кунлари бўлиб ўтган президентлик сайловларида қатнашиш учун сайлов участкаларига борган 16 нафар фуқаро трансчегаравий отишмаларда ҳалок бўлганини маълум қилган. 98 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Вилоят маъмурияти жами 9 минг нафар бола ҳудуддан эвакуация қилинишини маълум қилган. 1200 нафар боладан иборат биринчи гуруҳ 22 март куни Пенза, Тамбов ва Калуга марказий ҳудудларига эвакуация қилинади.
Расмийлар ҳолатни Белгород чегаралари яқинида эҳтимолий терактлар содир бўлиши мумкинлиги билан изоҳлаган. Россия сайловлари кунидаги қўпорувчиликлар ушбу қарорни чиқаришга асос бўлгани айтилган.
Изоҳ (0)