Финляндия Украинага жанговар катерларни совға қилди, улар Руминия орқали етказилади.
Бу ҳақда Финляндиянинг Yle портали “Интерфакс”га таяниб хабар бермоқда.
Шунингдек, Руминия 50 га яқин украиналик аскарга катерлардан фойдаланишни ўргатади. Руминия президенти Клаус Йоханнис бу қарор ҳақида парламентни хабардор қилди.
Жанговар катерларнинг тури ва сони аниқланмаган. Финляндия расмийлари Украинага ҳарбий ёрдам нималардан иборат бўлишини тўлиқ ошкор этмаяпти.
Аввалроқ Чехия бутун дунё бўйлаб Украина учун 1,5 миллион снаряд топганини маълум қилганди.
“Учинчи мамлакатлардан сотиб олинган снарядларнинг биринчи партияси яқин ҳафталарда Украинага кела бошлайди”, — деб ёзди The Wall Street Journal нашри Чехия расмийларига таяниб.
Изоҳ (0)