Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Гамбия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.
Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Гамбиянинг БМТдаги доимий вакили Ламине Дибба имзолаган. Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирган.
Икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш бўйича ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди, — дейилади хабарда.
Шу тариқа, Ғарбий Африкада жойлашган Гамбия Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 148-давлат бўлди. 6 март куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Белиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланган эди.
Изоҳ (0)