Интернет оламида “Севги изтироби” сериалида роль ўйнаган актёрлар билан олинган видео қисқа муддат ичида тарқалиб кетди.
Унда Эмир ролини ижро этган Каан Урганжиўғли сериалнинг энг кичик қаҳрамони — Денизни қўлида ушлаб турибди. Кейинги кадрларда қизалоқнинг анча улғайган расми намоён бўлади.
Ҳаётдаги исми Арвен Берен Кушатман бўлган қизалоқ ҳозирда 8 ёшда. У 2016 йил 19 майда Истанбулда таваллуд топган.
Бугунги кунда Арвен болалар фотомодели сифатида реклама ва журналлар учун суратга тушади. Instagram’да уни бир миллиондан ортиқ фойдаланувчи кузатади.
“Севги изтироби” сериали 2015—2017 йилларда суратга олинган бўлиб, бош ролларда Бурак Ўзчивит, Неслиҳан Атагул, Каан Урганжиўғли ва бошқалар иштирок этган.
Изоҳ (0)