Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси 2020 йилдан бошлаб кубок финалига мезбонлик қиладиган стадионлар номига шаффоф қуръа орқали аниқлик киритиб келади.
Шу тариқа Наманган (2020), Самарқанд (2021), Бухоро (2022), Қарши (2023) шаҳарлари мос равишда финалларни қабул қилди.
2024 йилги мавсумда Лига уч стадионга шундай имконият тақдим этмоқда: “Истиқлол”, “Бобур арена” ва “Олмалиқ”. Мазкур стадионлар ўтган мавсумда Лига талаби бўйича ёритиш, суғориш, дренаж тизимларини яхшилади, майдон майсаси ўзгартирилган.
Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичига 21 март куни қуръа ташланиши маълум қилинганди. Жараён вақтида Кубок финалига мезбонлик қиладиган стадион номига ҳам ойдинлик киритилади.
Финал 5 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)