Футбол бўйича Англия Кубоги чорак финалидан ўрин олган ўйинлар 17 март, якшанба куни бўлиб ўтди.
Драмматик кечган ўйинда “Ливерпуль” сафарда “Манчестер Юнайтед”га мағлуб бўлди. Ушбу учрашувда Муҳаммад Салоҳ меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа Салоҳ қаторасига бешинчи ўйинда сафарда “Манчестер Юнайтед” дарвозасини ишғол қилди. Футбол тарихида ҳали ҳеч ким бундай натижага эриша олмаган, деб хабар бермоқда статистик маълумотлар тўпловчи Squawka портали Х (собиқ Twitter)даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиндан сўнг мерсисайдликлар жамоасининг тўққиз ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси якунига етди. “Ливерпуль” охирги марта 4 февраль куни Англия чемпионатидан ўрин олган “Арсенал” билан баҳсда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
АПЛнинг жорий мавсумида Салоҳ клуб сафида 22 ўйинда майдонга тушиб, 15 гол ва 9 голга ассистлик қилган.
Изоҳ (0)